Аллоҳнинг уйи – масжид қуриш улкан савоб, садақаи жория бўладиган амаллардан ҳисобланади. Юртимизда яна бир масжид қад ростлади. Бу сафар гўзал Андижоннинг Шаҳрихон шаҳрида, катта йўл ёқасида намозхона қурилгани шу ердан ўтадиган кўплаб мусулмонларнинг дилидаги иш бўлди.
Бу масжидга бирданига 200 нафар намозхон сиғиши билан бирга, қулай таҳоратхона ва аёллар учун алоҳида хонақоҳ қурилгани нур устига нур бўлди.
Аллоҳ ушбу байтуллоҳнинг қурилишига бош қўшган, маблағ билан таъминлаганларнинг икки дунё орзусига етказсин!