Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойнинг АҚШдаги дипмиссиялари ёпилиши мумкин 

1552

АҚШ Давлат департаменти Хьюстондаги (Техас штати) Хитой бош консуллигини ёпишга қарор қилганидан кейин президент Дональд Трамп Хитойнинг Америкадаги бошқа дипломатик миссиялари ҳам ёпилишини мумкинлигини маълум қилди. 

“Бошқа дипломатик миссияларнинг ёпилишига келсак, бўлиши мумкин”, – деди у Оқ уйдаги матбуот анжумани чоғида. 

Трампнинг айтишича, Хьюстондаги консуллик 72 соат ичида ёпилиши ҳақида у ерда ёнғин бошлангандан кейин Хитой томони огоҳлантирилган. «Менимча, улар ҳужжатларни ва қоғозларни ёқишган”, – дея тахмин билдирди президент. 

Хитой Ташқи ишлар вазирилиги расмий вакили Ван Вэньбинь Хьюстондаги бош консулликни ёпиш ҳақидаги қарорни АҚШнинг халқаро ҳуқуқни жиддий раившда бузадиган бир томонлама сиёсий провокацияси деб атади. Шунингдек, у Пекин қарши чоралар қўллашидан огоҳлантирди.   

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хьюстондаги бош консуллигида ёнғин бошлангач, АҚШ дипломатик миссияни ёпишга қарор қилди ва бунинг учун 24 июль оқшомига қадар муҳлат берди. Вашингтон ушбу қарорни у ерда Америка интеллектуал мулкининг ўғирланаётгани билан изоҳлади. Маълум бўлишича, консуллик ҳовлисида қандайдир қоғозларни ёқишган, ўт ўчирувчилар келганида эса уларнинг консуллик ҳудудига киришига рухсат берилмаган.

Qatar Airways араб давлатларидан $5 млрд талаб қиляпти

Пандемия: Боливия кўчаларидан юзлаб жасад йиғиб олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расман аъзо бўлди  

1359 18:46 04.07.2023

Хитой-Фаластин муносабатлари: стратегик шерикликдан сиёсий ечимгача

1534 15:25 23.06.2023

Европа Huawei ва ZTE билан ҳамкорликдан воз кечмоқда

1298 12:30 16.06.2023

  Ямандаги фуқаролар уруши тугай дейдими?  

1507 20:45 10.06.2023

Хитойнинг Марказий Осиёга таъсири: Россия янги рақобатчи соясида

1709 17:15 30.05.2023

Хитой Марказий Осиёни “ўз қаноти остига” олмоқчими?

1952 16:33 24.05.2023
« Орқага