Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойлик болаларнинг онлайн ўйинларни ўйнаши қатъий чекланди

1906

Хитой ҳукумати болаларнинг мактаб кунларида онлайн видеоўйинларни ўйнашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Болалар энди жума, шанба ва якшанба кунлари соат 20:00 дан 21:00 гача бир соатдан, яъни ҳафтада жами уч соат ўйин ўйнашлари мумкин бўлади. Охирги йилларда Хитойда вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларни ўйнашига баъзи чекловлар амал қилиб келаётган эди. Уларга кунига 90 дақиқа, байрам кунларида 3 соатгача ўйин ўйнашга рухсат берилганди.

Ҳукумат бундан буён онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи компанияларни текшириш кучайтирилишини маълум қилди. Видеоўйин ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчилардан ҳисобланувчи Tencent Holdings Ltd. компанияси аввалги чекловларга жавобан юзни таниш ва ҳақиқий исм билан рўйхатдан ўтиш технологиясини қўллаб келаётган эди. Бундан ташқари, муайян вақт ўтгандан кейин ўйинчи автомат равишда ўчириб қўйилган.

Ҳукуматнинг навбатдаги қароридан кейин онлайн ўйин компанияларининг акциялари нархи пасая бошлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расман аъзо бўлди  

1359 18:46 04.07.2023

Хитой-Фаластин муносабатлари: стратегик шерикликдан сиёсий ечимгача

1534 15:25 23.06.2023

Европа Huawei ва ZTE билан ҳамкорликдан воз кечмоқда

1298 12:30 16.06.2023

  Ямандаги фуқаролар уруши тугай дейдими?  

1507 20:45 10.06.2023

Хитойнинг Марказий Осиёга таъсири: Россия янги рақобатчи соясида

1709 17:15 30.05.2023

Хитой Марказий Осиёни “ўз қаноти остига” олмоқчими?

1952 16:33 24.05.2023
« Орқага