Шарқий Хитойда меҳмонхона қулаши оқибатида қурбонлар сони чоршанба куни ҳукумат қидирув-қутқарув ишларини якунлагач, 17 кишига етган.
Сучжоу шаҳри ўзининг ижтимоий тармоқларида душанба куни тушдан кейин қулаб тушган Siji Kaiyuan меҳмонхонаси қолдиқлари остидан 23 киши топилганини хабар қилган. Қутқарилганлардан бири жароҳат олмаган, қолган беш киши даволаниш учун касалхонага юборилган.
Қутқарувчилар омон қолганларни топиш учун кранлар, нарвонларни, металл кесувчи дастгоҳлар ва қидирув итларидан фойдаланишган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти меҳмонхона меҳмонлари бўлган. Амалиётга 600 дан ортиқ одам, шу жумладан қутқарув гуруҳлари ва 120 та техника сафарбар қилинган. Сучжоу Шанхай яқинидаги Цзянсу вилоятида жойлашган.
Хитойнинг Ctrip онлайн буюртма дастурига кўра, уч қаватли 54 хонали "Siji Kaiyuan" меҳмонхонаси 2018 йилда очилган.
Терговчилар қулаш сабабларини текшиишмоқда ва политсия меҳмонхонанинг қонуний вакиллари, менежерлари ва бинонинг дизайни ва қурилишида ишлаганларни судга чақирган, дейилади хабарда. Улардан баъзилари ҳибсга олиниши ёки назорати остида эканлиги маълум қилинган, бироқ бундай чоралар кўрилганларнинг сони ҳам, исмлари ҳам айтилмаган.
Сучжоу - тарихий каналлари ва анъанавий хитой боғлари билан машҳур бўлган машҳур сайёҳлик маскани, шунингдек йирик бизнес марказидир.