Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳайдовчиларга телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

1839

Бироз олдин Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан киритилган таклифи ҳақида хабар берган эдик. Ана шу қонун лойиҳасида, шунингдек, автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам назарда тутилган.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳада қуйидагилар таклиф этилмоқда:

  • ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
  • транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чорасини бекор қилиш;
  • автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
  • ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, техпаспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш (Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади; мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилиши мумкин);
  • ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этиш.

НҲҲЛМ порталида қонун лойиҳаси муҳокамаси 24 августгача давом этади. Лойиҳадан яна бир неча турдаги маъмурий жарималар суммасини камайтириш таклифлари ҳам ўрин олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага