Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гулнора Каримовага суд ҳукми эълон қилинди

3211

Бугун, 2020 йил 18 март куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

«Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчилар, гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ҳимоячиларининг важлари муҳокама қилинди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Г. Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Суд ҳукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганлигини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.

Қолган судланувчиларга ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли жазолар тайинланди.

Хусусан, суд ҳукмига кўра, Н. Содиковга 20 йил, О. Свиридовга 17 йил 3 ой, А. Эргашевга 18 йил 1 ой, Ш. Сабировга 17 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Г. Авакьянга 3 йил синов муддати билан 5 йил 3 ой 21 кун шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ж. Абдурахманов ва Б. Тешабаев эса жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиндилар», дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага