Греция ўт ўчирувчилари Aфина шимолидаги Варибоби шаҳридаги кучли ёнғин натижасида 300 дан ортиқ кишини қутқариб қолишди. Бу ҳақда фуқароларни ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Никос Ҳардалиас маълум қилди.
"Ўт ўчирувчилар ёнғин домида қолган одамларга уйларидан чиқишга ёрдам бериш учун камида 315 та ҳолатда зудлик билан ҳаракат қилишларига тўғри келди. Бу алоҳида шароитларда ривожланаётган жуда хавфли ёнғин. Мамлакатимизда сўнгги 40 йил ичида энг кучли жазирама кузатилди", деган вазир ўринбосари.
Ҳардалиаснинг таъкидлашича, тун бўйи ишлаган ўт ўчирувчилар Aфина шимолидаги учта асосий йўналиш - Варибоби аҳоли пунктлари, Фракомакедонес ва Aдамс яқинида ёнғин билан курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта мобайнида Грецияда аномал об-ҳаво кузатилиб, 1987 йилдан бери рекорд даража қайд этилди. Мамлакатнинг кўп жойларида ҳарорат соя жойларда 44-47 даражага етмоқда. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, бундай об-ҳаво 7-8 августгача давом этади.