Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция Туркиянинг устидан Путинга шикоят қилди

2030

Греция бош вазири Кириакос Мицотакис чоршанба куни Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Туркиянинг устидан шикоят қилди.

“Биз минтақавий воқеаларни, Шарқий Ўрта ер денгизида содир бўлаётган воқеаларни ҳам муҳокама қилдик, – деди Митсотакис музокаралар якунида. – Бу ерда суҳбатдошим билан жуда очиқ гаплашдим, унга айтдимки, афсуски, Туркия нафақат тарих ва географияни бузиб кўрсатмоқда, балки халқаро ҳуқуқни бузувчи тажовузкор хатти-ҳаракатларга қўл урмоқда ва минтақа барқарорлигини тез-тез хавф остига қўймоқда”. 

Мицотакис Россиянинг Кипр борасидаги «изчил ва конструктив позицияси» учун миннатдорчилик билдирди. 

«Бу Греция учун энг устувор мавзу. Мен БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси доирасида ҳаётий ечимга содиқлигимизни яна бир бор таъкидладим», – деди Греция бош вазири. 

Унинг таъкидлашича, Греция Кипрда греклар ва турклар учун алоҳида, яъни икки давлат бўлишига қарши. Бундай таклифни Туркия билдириб келмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

БМТ: Греция қирғоқлари яқинида "даҳшатли фожиа" юз берган 

1692 17:20 17.06.2023

Греция транспорт вазири истеъфога чиқди

744 12:42 02.03.2023

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди

767 09:49 01.03.2023

Греция Фуқаро мудофааси вазири бирдамлик юзасидан Туркияга ташриф буюрди

914 18:05 10.02.2023
« Орқага