Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция – Туркия чегарасида бир неча муҳожир совуқдан ўлди

935

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Греция билан чегарада совуқда музлаб ўлган 12 муҳожирнинг жасади топилганини маълум қилди. 

Вазир муҳожирлар ўлимида Грецияни айблади. Унинг сўзларига кўра, грек чегарачилари 22 муҳожирга ўта шафқатсиз муносабатда бўлган ва муҳожирлардан 12 нафари совуқдан ўлган. Шунингдек, Сойлу Греция муҳожирларни Туркия ҳудудига ноқонуний равишда қайтариб юбораётганини билдирди.

Бу Туркиянинг муҳожирлар масаласида Грецияни биринчи бор айблаши эмас. Афина Анқарани муҳожирларни атайин Греция томонга йўналтиришда, Анқара эса Афинани муҳожирларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлишда айблаб келади. 

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Европа Иттифоқининг миграция муаммосига нисбатан заиф ва ғайриинсоний муносабатини ҳам танқид остига олди. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида Беларусь ва Польша чегарасида миграция инқирози авжига чиққанида Туркия ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун кескин чоралар кўрди. Анқара Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларининг Туркия аэропортларидан Беларусга учишини тўхтатди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага