Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластин – Исроил можароси: АҚШ воситачилик қилишга киришди

3203

Кеча, 14 май куни кечқурун америкалик юқори мартабали дипломат Хейди Амр Тель-Авивга келди. Deutsche Welle хабарида айтилишича, у Фаластин ва Исроил вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Исроил томони ХАМАС Ғазодан туриб отган ракеталар 8 кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди. Бир ракета Ашдод шаҳри портидаги ёқилғи резервуарига келиб тушган ва оқибатда кучли ёнғин келиб чиққан.

Исроил Ғазони тинимсиз бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ижтимоий объектлар, турар жойлар вайронага айланяпти. “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 139 киши ҳалок бўлди, улардан 39 нафари болалардир. Бундан ташқари, 950 киши турли даражада яраланган.

Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазодаги лагерларда яшайдиган қочқинлар ҳам ҳалок бўлмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин учун хушхабар: мухолифатчилар бирлашмоқда

1705 15:05 31.07.2023

Исроил кучлари фаластинликлар устига бомба ёғдиришда давом этмоқда: ўнлаб киши ҳалок бўлган

923 12:13 04.07.2023

БМТ Яқин Шарқдаги вазият тобора ёмонлашаётганидан хавотирда

1256 18:40 29.06.2023

Хитой-Фаластин муносабатлари: стратегик шерикликдан сиёсий ечимгача

1534 15:25 23.06.2023

Исроил пайдо бўлганидан бери ўз ерларидан кўчирилган фаластинликлар сони 8 баробар ошди

849 09:30 22.06.2023

Исроил "ислоҳот"лари Фаластинга таҳдид солмоқда 

908 17:05 10.06.2023
« Орқага