Фаластин ҳукумати қайтадан коронавирус ўчоғига айлангани муносабати билан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини тўлиқ ёпиб қўйиш бўйича қарор қабул қилди.
Ҳукумат қарорига кўра, Ғарбий соҳилнинг барча провинция ва шаҳарлари 3 июлдан 8 июлга қадар ёпилади.
“Ушбу карантин вирус билан зарарланганлар сони ошишининг олиш мақсадида қўлланмоқда. Бу жараёнда дўконлар, ташкилотлар, давлат идоралари ёпилади ҳамда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари орасида транспорт қатнови тўхтатилади”, – дейилади хабарда.
Ушбу вақт оралиғида фақат дорихоналар, ошхоналар ва озиқ-овқат дўконлари эрталаб соат 8:00 дан кечки соат 20:00 га қадар ишлайди. Барча аҳолига хавфсизлик чораларини кўриш ва уйдан сабабсиз чиқмаслик зарурлиги уқтирилди.