Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластин хавотирда: Ғарбий соҳилда коронавирусга чалиниш ҳолатлар ортяпти

1251

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги (UNRWA) маълумотига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган 19 та қочқинлар лагерининг 14 тасида 1200 дан зиёд киши коронавирусга чалингани аниқланган. 

Фаластин ерлари 1948 йилда ишғол қилингандан кейин Ғарбий соҳилда ташкил этилган бу лагерларда 820 минг киши яшайди. 

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат бўйлаб 19 494 кишида коронавирус аниқланганини, шундан 14 794 та ҳолат Ғарбий соҳилга тўғри келишини маълум қилди. 

Фаластинлик мутасаддилар Рамаллоҳ шаҳрининг шимолида жойлашган Жалазун қочқинларга лагерида беморлар сони бирданига кўпайиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Тахминан 250 минг м2 майдонда жойлашган мазкур лагерда 16 минг киши яшайди. Бу ерда коронавирусга чалинганлар сони 220 нафардан ошди. 

“Аҳоли сони кўп, шу сабабли вирус тарқалишининг олдини олиш учун ижтимоий масофани сақлашнинг иложи йўқ”, – деди лагердаги Халқ қўмитаси раиси Маҳмуд Муборак “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида.  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тирик вакцинадан касалланиш ҳолатлари ҳақида

1336 20:30 20.01.2023

Вакцина олганлар ҳам касалланиши мумкинми?

1036 19:05 20.01.2023

Мутахассис: коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда 

1653 15:40 10.01.2023

Коронавирус: AҚШ Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди 

734 16:45 29.12.2022

Хитой Covid-19 чекловларини юмшатди 

1164 17:15 07.12.2022

Хитойда аҳоли коронавирус чекловларига қарши намойишга чиқди

1349 17:00 16.11.2022
« Орқага