Нигериянинг «Muslim News Nigeria» газетаси 2020 йилги «Глобал мусулмон шахсиятлари» мукофотини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга топширмоқчи.
Газета муҳаррири Рашид Абубакар ижтимоий тармоқларда тарқатган маълумотга кўра, мукофотни топшириш маросими 18 cентябр куни Лагосда бўлиб ўтиши белгиланган. Унинг таъкидлашича, Эрдоған Туркиянинг миллий қудрати ва иқтисодиётини кучайтирган.
Шунингдек, газета коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнаган туркиялик олим Уғур Шоҳин ва унинг рафиқаси Ўзлем Турежига «Соғлиқни сақлаш соҳасида мусулмон мутахассилари» мукофотини, туркиялик футболчи Месут Ўзилга эса «Дунёга машҳур мусулмон» мукофотини тақдим қилиши қайд этилган.
Маълумот учун: «Muslim News Nigeria» газетаси 2018 йилдан буён мазкур мукофотларни топшириб келади. Эрдоған бу мукофотни аввал ҳам уч марта қўлга киритган.