Кеча, 9 февраль куни Анқарада Туркиянинг Миллий фазо дастури тақдимоти бўлиб ўтди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 2023 йилда Ойга ракета учирилишини маълум қилди.
“Иншааллоҳ, Ойга борамиз, – деди президент. – Энг муҳим мақсадимиз республикамизнинг 100-йилида Ойга қўниш”. Эрдоғаннинг айтишича, Ойга Туркиянинг ўзида ишлаб чиқарилган гибрид ракета учирилади.
Шунингдек, Миллий фазо дастури доирасида янги авлод сунъий йўлдош брендини ишлаб чиқиш, космодром барпо этиш, инвестициялар ва фазо метеорологияси ҳисобидан фазода Туркиянинг рақобатбардошлилигини ошириш, астрономик кузатувлар самарадорлигини кўтариш кабилар бор.
Туркияда фазо технологиялари зонасини ташкил этиб, унга маҳаллий ва хорижлик инвесторларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Эрдоған фазога туркиялик фазогир жўнатилишиги ҳам айтиб ўтди.