Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Энг афзал ва гўзал салавот

83942

“Аллоҳумма, солли ъало Муҳаммадив ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма, борик ъало Муҳаммадив ва ъало оли Муҳаммад, камо барокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд”.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадга ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадни ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва у зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

“Малавон” салавоти олтмиш минг, “Баҳри анвор” салавоти юз минг даражага эга эканини ўйласак, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўз муборак лафзлари билан билдирган ва барча ҳадис китобларида келган бу салавоти шарифнинг даражаси нечоғ юксак эканлигини англашимиз қийин кечмайди. Бу муборак салавотнинг ҳар намозда айтилиши ҳам бежиз эмас.

Бунинг бошқа қисқароқ шакли ҳам бўлиб, уни Заҳируддин Муҳаммад Бобур “Мубайян” асарида келтирганлар:

Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадив ва борик ъало Муҳаммадив ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ва барокта ва салламта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, Роббано, иннака Ҳамийдум-Мажийд.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадга ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли ҳазрат Иброҳимга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек ва муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Аҳли суннат вал-жамоат мазҳабида бу салавот мавжуд, аммо ҳазрат Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) намозда юқоридаги (биринчи) салавотни айтишни таржиҳ этганлар.

Аллоҳумма! Соли ъало Муҳаммадив ва азвожиҳи ва зурриййатиҳи, камо соллайта ъало оли Иброҳийм, ва борик аъло Муҳаммадив ва азвожиҳи ва зурриййатиҳи, камо борокта ъало оли Иброҳийма, иннака Ҳамийдум-Мажийд.

Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг жуфти ҳалолларига ва зурриётларига раҳмат айла, мисли ҳазрати Иброҳимнинг оилалари (аҳли)га раҳмат айлаганингдек! Ва ҳазрат Муҳаммадни, у зотнинг жуфти ҳалолларини ва зурриётларини муборак қил, мисли ҳазрат Иброҳимнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Матни қисқа салавотлар

“Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ъало саййидино Муҳаммадив ва ъало олиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн” (“Ал-адъийатул-воридату фил-ойотил каримати вал-аҳолисиш-шарифаҳ”, 149-с).

Маъноси: Ё Аллоҳ! Саййидимиз ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг оилалари (аҳли)га ва жамиъи саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-баракотли қил!

Юқоридаги салавотлар матнидан келиб чиққан бу салавот ҳам жуда фазилатлидир.

“Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадив ва ъало оли саййидино Муҳаммад”.

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!

“Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан-Набиййил-уммиййи ва ъало олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим” (“Ал-адъийатул-воридату фил-ойотил каримати вал-аҳодисиш-шарифаҳ”, 61-с).

Маъноси: Ё Аллоҳ! Бизнинг саййидимиз, Сенинг банданг, пайғамбаринг, ҳабибинг ва уммий набий бўлмиш Расулинг ҳазрат Муҳаммадга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига салоту салом ёғдир!

Расулиҳин-набиййил умиййи... (“Унинг уммий Пайғамбари бўлган Расулига”) деган ибора Қуръони Каримнинг «Аъроф» сураси, 158-оятида, яна «Анкабут» сураси, 48-оятида келгани юқорида айтилди. Шунинг учун бу салавот ҳам жуда савобли салавотлардан ҳисобланади.

Ориф Абул-Аббос ал-Марисийдан нақл қилинишгича, ким бу салавотни бир кеча-кундузда беш юз марта ўқишда бардавом бўлса, тушида ҳазрат Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрмагунича вафот этмайди.

Манбалар асосида А. Нуруллоҳ ўғли

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

2241 22:05 17.01.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

4307 17:59 20.11.2021

Пайғамбар алайҳиссаломни тушда кўрай десангиз...

9709 21:00 02.04.2021

Ғамлар аришини истасанг...

4007 17:00 10.03.2021

Агар шу амални қилаётган бўлсанг бадбахтлардан эмассан...

5439 18:05 16.11.2020

Саловат айтишни унутса...

4287 18:40 25.04.2020
« Орқага