Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Дониёр Файз: "Расулуллоҳнинг хос дуолари"

3276

Биласизми, азизлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимларга қарата: "Аллоҳ раҳм қилсин", деб дуо қилганлар? Ушбу ҳадислар билан танишгач, бу саволга жавоб топасиз:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ: «Аллоҳ бир кишига раҳм қилсинки у кечаси туриб намоз ўқийди ва хотинини уйғотади. Аммо хотини туришдан воз кечади, ҳаттоки унинг юзига сув сепса ҳам. Яна бир хотинга раҳм қилсинки, у хотин кечаси туриб намоз ўқийди ва эрини уйғотади. Бироқ эри туришдан бош тортади, ҳатто унинг юзига сув сепса ҳам», дедилар» (Абу Довуд ривояти.)

Ушбу ҳадисга амал қилиш балки ҳар доим ҳам эру хотинга насиб этмас. Аммо, бу амални ҳаётимиз мобайнида имконимиз етканича, бажариб, шояд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотни ушбу дуоларига мушарраф бӯлувчилар сафида бўлсак.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Дониёр ФАЙЗ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг набиралари

3928 19:10 28.04.2023

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг фарзандлари

2496 05:20 19.04.2023

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1354 18:55 15.04.2023

Расулуллоҳни қанчалар яхши таниймиз?

1413 05:20 14.04.2023

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазон ойидаги амаллари

1930 14:05 02.04.2023

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Исломдан олдинги ҳаёти

1954 21:30 05.01.2023
« Орқага