Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Расулуллоҳни қанчалар яхши таниймиз?

1411

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шажаралари ишончли манбаларда келишича шундай: 

Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳр (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон.

Уламоларнинг сўзларига кўра, Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидир.

Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди ва Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг авлоди эканида эса шак-шубҳа йўқ.

Набий алайҳиссаломнинг оталари: Абдуллоҳ Абдулмутталибнинг Фотима бинти Амр исмли хотинидан туғилган уч нафар ўғилларининг энг кичиги бўлган.

Абдуллоҳ ҳижратдан аввалги 78-79-йил / мил. 546 йилда туғилган ва ҳижратдан аввалги 54-йил охирлари – 53-йил боши / мил. 570 йил охирлари – мил. 571 йил бошларида, машҳур Фил воқеасидан олдин, 25 ёшида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида ҳомила эканларида Мадинада вафот этган.

Оналари: Умму Муҳаммад Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб  ҳижратдан аввалги 47-йил / мил. 577 йил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга тўлганларида вафот этган.

Боболари (ота тарафдан): Абул Ҳорис Абдулмутталиб ибн Ҳошим ҳижратдан аввалги 45-йил жумодул аввал ойи / мил. 579 йил апрел ойи бошида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ою ўн кунлик бўлганларида, 80 ёшдан ўтиб вафот этган.

Бувилари (ота тарафдан): Фотима бинти Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра.

Боболари (она тарафдан): Ваҳб ибн Абдуманоф.

Бувилари (она тарафдан): Барра бинти Абдулъуззо ибн Усмон ибн Абдуддор ибн Қусай.

Миллатлари: араб (адноний сулоласидан).

Қабилалари: Қурайш. Қурайш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн биринчи боболари Фиҳрнинг лақаби бўлиб, ундан ўн иккита уруғ тарқалган.

Уруғлари: Бану Ҳошим – Ҳошимий.

Бугунги кунда ўзимиз  ёқтирган спортчи, санъаткор ёки шунга ўхшаш шахслар ҳаётини шу даражада яхши биламизки, ҳудду улар бизга бирор фойда берадигандек. Аммо, Аллоҳнинг иродаси ила бутун инсониятни жаҳолат зулматидан ҳидоят нурига олиб чиққан зотнинг насабларини яхши билмаймиз. Аслида эса ҳар бир мўмин-мусулмон кишига у зотнинг насабларини билиш лозимдир.

Абдул Азим Зиёуддин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг набиралари

3927 19:10 28.04.2023

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг фарзандлари

2494 05:20 19.04.2023

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1352 18:55 15.04.2023

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазон ойидаги амаллари

1928 14:05 02.04.2023

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Исломдан олдинги ҳаёти

1953 21:30 05.01.2023
« Орқага