Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Айни дақиқаларда ушбу тадбир бошланган.
Маросим аввалида Халқаро Ислом академияси ректори нутқ сўзлади. У мана шундай тадбир Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётгани, имомлар, отинойиларга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди. Шундан сўнг Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази раҳбари Шоазим Минаваров сўзга чиқди.
«Юртимизда динлараро, миллатлараро тотувлик, аҳиллик ҳукм сурмоқда. Қўшнимиз Афғонистонда юз бераётган ҳолат яна ҳам бизни тинчлик қадрига етишга ундамоқда», — деди Ш. Минаваров.
Бундан ташқари тадбирда иштирок этаётган бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Қуръон мусобақаси ўтказилгани, Қуръон ва тажвид курслари ташкил этилгани, шунингдек, Отинойиларга давлатимиз тарихида илк бор шунақа эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.
Қуйида мазкур тадбирдан фото лавҳалар тақдим этамиз