Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Наср

Чалғитмоқчи бўлишади

2785

Бошланғич мадрасада ўқиб юрганимда халифа Хорун ар-Рашид ҳақида дарслик китобдан ўқиган эдим. Унда Хорун ар-Рашиднинг зиёфатларда ниҳоятда исроф ва дабдабага йўл қўйиши айтилган эди. Ёзувчи Хорун ар-Рашиднинг бир марта овқатланадиган дастурхонида икки юз дирҳам сарфлаганини айтади. Таъбир жоиз бўлса бугунги кунда таҳминан закот нисоби бўлади.

Бу мени кўп йиллар қийнади. Бу хабарнинг аслини қидирдим. Охири Масъудийнинг “Муружуз заҳаб” номли китобидан топдим. Унда воқеа бошқача айтилади:

"Хорун ар-Рашид Раққадаги тоғаси Маҳдийникига меҳмон бўлиб борди. Кечки овқат вақтида Хорун ар-Рашид бир ликопчада турган кичкина-кичкина гўштларга кўзи тушди. Уни нега кичкина кесилганини сабабини тоғасидан сўради. Тоғаси бу гўшт кесилмаганини, балки у қайсидир нав балиқларнинг тили эканини айтди. Халифа унинг нархини сўраганида тоғаси икки юз дирҳам эканини айтди. Хоруннинг жаҳли чиқди. Уни идиши билан кўзга кўринган биринчи фақирга садақа қилишини ва идишнинг қимматлигини ҳам фақирга шипшитиб қўйишни йўқса бирор бир киши унга зарар етказишини айтди. Агар шундай қилса унинг дастурхонидан таомланишини айтди. Маҳдий хизматкорига у гўштни берди. Шунда халифа ҳам ёнидаги барча ақчасини унга бериб ”буни ҳам ўша фақирга қўшиб бер. Бу бойларнинг шундай бўлишига мен сабабман", деди.

Мусулмонларни дин душманлари доимо чалғитишга, эътиборли кишилари ва олимларини ёмонотлиқ қилишга уринишган. Бунда ҳам шунга ишора бор. Олдинги ҳикояни душманлар тўқишган. Унинг асли йўқ. Тўғри, халифалар ичида, вазирлар ичида дабдабага берилганлари ҳам бўлган. Аммо уни биз манбасини аниқлаштиришимиз лозим. Дуч келган ғарб олими ёки шарқшуноси айтган гапларни тасдиқлайверишимиз ярамайди.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг 
“Юғолитунака из яқулун” китобидан эркин таржима

Абдулқодир ПОЛВОНОВ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳеч бир имом мукаммал эмас, ислом мукаммалдир...

2428 19:05 16.12.2022

Хиёнаткор Никифор ва Ҳорун ар-Рашид воқеаси

4007 22:00 08.05.2021

Тарихда бугун: Ҳорун ар-Рашид вафот этди

3302 21:00 24.03.2020

“15 ёшли капитан” эмас, 15 ёшли саркарда

2656 21:00 07.01.2019
« Орқага