Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухорода йирик ёнғин содир бўлди

3570

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро шаҳрида рўй берган ёнғин ҳақида хабар берди.

“Жорий йилнинг 26 феврал куни соат 22:37 да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб, соат 00-40 да ёнғинни тарқалиши олди олинди ва соат 01:30 да батамом ўчирилди.  

Ёнғин майдони 520 кв.м.ни ташкил этди.  

Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Ҳурматли фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз” – дейилади ФВВ берган маълумотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага