БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Жойcе Мсуя Туркияга кўп сонли қочқинни мамлакатга қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Бу ҳақда БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида Фархон Ҳақ маълум қилди.
Бош котиб матбуот котиби ёрдамчиси Фархон Ҳақнинг айтишича, Жойс Мсуя Туркияга беш кунлик ташрифи доирасида донорлар, Туркия ҳукумати ва БМТ агентликлари вакиллари билан учрашувлар ўтказган.
Унга кўра, Мсуя Газиантеп ва Хатай вилоятларига ташрифи чоғида суриялик аёллар билан суҳбатлашган.
“Мсуя Туркия ҳукуматининг Суриядаги гуманитар операцияни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади ва Туркияга “дунёда энг кўп қочқинлар сони бўлган давлат” бўлгани учун миннатдорчилик билдирди”, деди Ҳақ.
Унинг айтишича, Сурия шимоли-ғарбидаги 4,1 миллион киши асосий эҳтиёжларини қондириш учун БМТ ёрдамига муҳтож.
Ҳар ой Сурияда 2,4 миллион киши Туркия орқали етказилган гуманитар ёрдамни олади, деди БМТ вакили.