Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Битта балиқ 1,8 миллион долларга сотилди

2249

Япония пойтахти Токиода ҳар йили анъанавий мовий тунец сотиш бўйича аукцион ўтказилади. Бу йилгисида 278 килограммли балиқ 1,8 миллион долларга сотилди. Харидор Япониядаги Sushi Zanmai суши ресторанлар тармоғининг эгаси Kiyomura компанияси бўлди. Компания ўтган йилги аукционда ҳам ғолиб бўлган эди.

Лекин бу йилги харид Kiyomura компаниясига “арзон”га тушди. Ўтган йилги тунец учун 3 миллион доллар тўланган эди.

NHK телеканалига берган интервьюсида Киеси Кимурининг, “бу нарх бир дона балиқ учун ўта қимматлик қилади, бироқ ресторанимиз ўз мижозларини мазали тунец билан меҳмон қилишни хоҳлайди”, - деб айтган.

Мовий тунец – дунёдаги энг катта балиқлардан бири. Вояга етган балиқнинг узунлиги 3 метрга, оғирлиги эса 680 килограммгача етиши мумкин. Мовий тунец суши тайёрлашда асосий қисмлардан биридир. Ҳозирги кунда бу тур йўқолиб кетиш арафасида. Тунецлар энг кўп Япония соҳилларида овланади.

Мавзуга доир:
Токиода жаҳондаги энг йирик балиқ бозорини ёпишди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023

Япония қалқонни найзага алмаштирмоқда(ми?)

2675 20:01 04.04.2023

Украинадаги уруш Осиё давлатларини Хитойдан ҳимояланишга ундамоқда

1455 18:35 07.03.2023

Японияда ҳозиргача номаълум ороллар ҳисобланмоқда

1248 21:00 03.03.2023

Япония «Калашников» концернига нисбатан санкцияларни кучайтирди

805 13:54 28.02.2023

Рус-япон урушининг оқибатлари

1990 15:30 27.02.2023
« Орқага