Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Бировлар учун яшаймиз...

5179

Аёл киши одамларга чиройли гапиради, хушмуомала бўлади. Меҳмонларини ва дугоналарини очиқ юз, ширин сўз, юксак одоб ва табассум билан қарши олади. Эрини эса, фақат қовоғи солиқ, хўмрайган, пешонаси тиришган, кайфияти тушган ҳолда, қўпол сўзлар билан кутиб олади. Ҳа, эрига мана шундай муомала қилади! 

Аёлнинг барча зийнатлари ҳам одамлар учун! Агар кўчага чиқса, кўчадагилар учун безаниб, зийнатланиб, бўяниб чиқади. Эрига эса, нуқул сочлари тўзиган, юзлари безрайган, кийимларидан чала доғ бўлган ёғнинг, пиёз ва саримсоқпиёзнинг ҳиди анқиб турган ҳолда кўринади. Ҳа, эрига мана шундай ҳолатда кўринади! Эри бечора ҳамма нарсани ўзи учун эмас, кўчадагилар учун олиб берган экан-да!  

Меҳмонлар келса, меҳмонхонада, безатилган дастурхон атрофида, энг тоза ва қиммат идишларда овқат ейилади. Агар меҳмон келмаса, ошхонанинг ўзида, эски дастурхон атрофида, лаби учган коса ва ликобларда овқат ейилади. 

Ётоқхонада ҳам чиройли безатилган икки кишилик диванлар, унинг устига тоза, оппоқ чойшаблар тўшалган бўлади. Албатта, бу гўзаллик эрим кўриб, ҳурсанд бўлсин, деган мақсадда қилинмайди. Балки, келадиган меҳмонлар кўриб, ҳавас қилишлари учун шундай қилинади. Бу дивану гўзалликларнинг ҳақиқий эгаси эса эски, тит-пити чиқиб кетган кўрпада, ташқаридаги кичикроқ темир каравотда ётади. Ўзимизни қийнаймиз, бўйинларимизни, оёқларимизни боғлаймиз. Ҳамма қийинчиликларга чидаймиз.

Бу чидашлар ким учун? Одамлар учун! 

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳнинг мақолаларидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аёл номаҳрам одамга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?

2266 15:15 10.06.2023

Қозоғистон: темирйўл поездларида  аёллар вагонлари жорий қилинмоқда

1729 08:50 10.06.2023

Темурийлар салтанатида аёлларнинг ўрни

1436 10:43 11.04.2023

Аёл киши кимларнинг олдида намоз ўқиши мумкин?

4476 14:31 01.03.2023

Аёллар ва сиёсат: уларнинг давлат бошлиғи бўлиши қанчалик тўғри?

1479 13:50 09.01.2023

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

4152 20:00 01.12.2022
« Орқага