Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бесабр бўлманг!

2839

Эр-хотинларнинг муносабатларида сабр-тоқат ва ўзаро бағрикенгликнинг етишмаслиги. Шошқалоқлик, жаҳлнинг тез чиқиши, қаноатсизлик, манманлик, тирноқ остидан кир қидириш оилавий муносабатларга путур етказади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, эр хотинининг бир ёмон хулқидан норози бўлса, унинг бошқа яхши томонлари ҳам бор эканлигини унутмасин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Улар билан тотув турмуш кечирингиз! Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин”(Нисо, 19).

Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Мўмин эр мўмина хотиндан нафратланмасин, агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқа хулқи туфайли ундан рози бўлади”(Имом Муслим ривоятлари).

Демак, эр хотинининг айрим феълидан ғазабланса, оилани бузишга шошилмаслиги, балки унинг яхши одатларини ҳам кўз олдига келтириб, шу билан кўнглини тўқ қилиб юриши керак экан. Ҳозирги пайтда сабр, қаноат, бағрикенглик, муроса каби фазилатлар камайиб кетмоқда. Ҳозирда баъзиларимиз оила қурса, тез фурсатда уй-жойли бўлса, машина олса-да, дарров алоҳида уйли бўлиб, чиқиб кетса. Оила аъзоларига ҳурмат, қайнота-қайнонанинг дуоларини олиш деган шарафли фазилатларга эътибор камайиб кетаётгандай гўё.

Абдулмажид Исақов,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

1300 16:10 04.04.2022

Синов ҳар лаҳза, ҳар ондадир...

3217 19:35 26.12.2021

Шошқалоқликнинг оқибати...

1789 15:05 17.03.2021

Сабр бўлмаса, иймон ҳалокатга юз тутади

2857 17:23 07.03.2021

“Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади...”

2077 13:05 03.12.2020
« Орқага