Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бемор болаларни уйда қандай даволаш мумкин? – шифокор тавсияси

1157

Ҳозир қиш чилласи бўлишига қарамай, ёғингарчилик миқдори нисбатан камлиги ҳамда ҳавонинг илиқлиги турли мавсумий касалликлар, хусусан, ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) авж олиши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Шу сабабли бу йил шамоллаш белгилари билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилувчилар сони, айниқса, болалар ўртасида сезиларли даражада кўпайган. Хўш, бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?  

Бу борада Тиббиёт фанлари доктори Камола Салихованинг тавсиялари билан танишинг.

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир, — дейди шифокор. — Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. 

Ушбу касаллик пайтида иштаҳа пасаяди, ҳарорат ошганда эса қайт қилиш кузатилиши эҳтимоли бор. Уйда шундай бемор болалар бўлса, уларни алоҳида хонага ётқизиш керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. 

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичириш тавсия этилади. Оддий қайнаган сув ёки уйда тайёрланган мева шарбатлари томоқдаги йўтал ва  оғриқни юмшатиб, танадан вирусларнинг тезроқ чиқиб кетишини таъминлайди. Бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш ҳам жуда зарур муолажа усулидир.

Лекин баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари, масалан, бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади. 

Ваҳоланки, ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилса, уй шароитида ҳам даволанса бўлади. Бироқ бу ҳолатга “ўтиб кетар” қабилида бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

Бола тана ҳарорати 38,5 даражадан ошса, овқат емай қўйса, кучли ҳансираш кузатилса, нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса, тинмай ёки кўп ухласа, дарҳол “Тез ёрдам”га мурожаат қилиш тавсия этилади.

Бемор боланинг қисқа муддатда соғайиши учун уларни соғлом овқатлантириш керак. Масалан, олти ойгача бўлган чақалоқлар парваришида она сути жуда муҳим. Шу сабабли бундай болаларни истисносиз тез-тез ва кўпроқ эмизиш зарур. Олти ойдан ошган гўдакларни кўкрак сути билан бирга, одатдагидек, қўшимча овқатлар ҳам берса бўлади.

Кичкинтойларга ёшига мос, аввал ҳам еб ўрганган ҳамда ўзи севиб истеъмол қиладиган, юмшоқ пиширилган, иштаҳа очувчи таомлар берилиши мақсадга мувофиқ.

Болани касал пайтида тез-тез, кам-кам таомлантириш керак. Соғайгач эса унга одатдагидан ҳам кўпроқ овқат беришни таклиф этамиз. Бу фарзандларимизнинг қувватини тиклаши учун муҳим.

Ўзингиз ва фарзандларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирусдан яна тўрт нафар бемор вафот этди

1875 11:02 05.07.2021

Яна 500 га яқин бемор. COVID марказда эса бўш жой қолмаган

1942 12:35 03.07.2021

Коронавирусдан икки нафар бемор вафот этди

1559 10:34 11.06.2021

Коронавирусдан икки нафар бемор вафот этди

1750 11:30 17.05.2021

Бемор зиёрат қилишнинг одоблари

2267 15:00 16.05.2021
« Орқага