Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БААда пайғамбарлар ҳаётига бағишланган кўргазма ўтказиляпти

1542

Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси Expo 2020 Dubai кўргазмасидаги павильонида пайғамбарлар ҳаётига бағишланган кўргазма очди, деб хабар бермоқда ArabNews.

“Гўё сиз пайғамбарларни кўраётгандек” деб номланган кўргазмада пайғамбарлар ва набийларнинг таржимаи ҳоллари, шунингдек, улар инсониятга олиб келган ғоялар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланилди. 

Қуръонда зикр қилинган 25 нафар пайғамбар ва набий ҳақидаги маълумотлар араб, инглиз, француз, иброний ва индонез тилларида тақдим этилади.

Кўргазмадан ўрин олган “Инсониятга сизнинг номангиз” номли интерактив светодиод девор ирқий тафовутларни олиб ташлаш, салбий маданий зиддиятларни бартараф этиш ҳамда одамларнинг эркинликда яшаш ҳуқуқи тушунчасини чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, ҳамжиҳатликда яшашнинг муҳимлигини таъкидлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда

1337 09:05 23.05.2023

БАА: суданликларга жарима солинмайди

1272 09:31 21.05.2023

Саудия Арабистони Исроил делегациясига виза беришдан бош тортди

2001 15:30 14.03.2023

БАА Исроилдан мудофаа бўйича харидларини тўхтатди

901 19:05 13.03.2023

Ўзбекистон ва БАА Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

956 13:25 11.03.2023
« Орқага