Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БААда аҳоли ёппасига коронавирусга текшириляпти

1354

БААнинг Шаржа амирлигида аҳоли ёппасига коронавирусга текшириляпти. Тест ўтказиш ишлари 5 июлда бошланган бўлиб, БАА соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги ҳамда Шаржа полицияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Аҳоли ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гаач мобил тиббиёт марказларига мурожаат қилиши мумкин. Ҳар бир аҳоли пунктида тест ўтказиш учун ўн кун керак бўлади. 

Тест топширишдан икки кун олдин аҳолига полициядан тест учун қачон ва қаерга бориш кераклиги ҳақида хабар жўнатиляпти. Тест топширадиганлар ана шу хабарни ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши лозим. Айтиш керакки, бу тест бепул бўлиб, ўртача нархи 100 доллар атрофида турадиган пуллик тестдан фойдалана олмайдиганлар учун айни муддаодир, дея ёзади Khaleej Times.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тирик вакцинадан касалланиш ҳолатлари ҳақида

1336 20:30 20.01.2023

Вакцина олганлар ҳам касалланиши мумкинми?

1036 19:05 20.01.2023

Мутахассис: коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда 

1653 15:40 10.01.2023

Коронавирус: AҚШ Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди 

734 16:45 29.12.2022

Хитой Covid-19 чекловларини юмшатди 

1164 17:15 07.12.2022

Хитойда аҳоли коронавирус чекловларига қарши намойишга чиқди

1349 17:00 16.11.2022
« Орқага