Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА вакили Интерполга бошлиқ бўлди

1271

Интерполнинг янги президенти Бирлашган Араб Амирликлари вакили, генерал-майор Аҳмад Носир ал-Раисий бўлди. Бу ҳақда ташкилотнинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинди. 

Интерпол президенти вакиллик функцияларини бажаради. У бош ассамблеяга (ҳар йили йиғиладиган ва асосий қарорлар қабул қиладиган олий орган) ва мунозараларга бошчилик қилади, ташкилотнинг ассамблея қарорларини бажаришини назорат қилади, шунингдек, Интерполнинг кундалик фаолиятига масъул Бош котиб билан доимий алоқада бўлади.

Ал-Раисийни президентликка тайинлаш таклифи аввалроқ халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқидларга сабаб бўлганди, чунки у маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллаш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузишда айбланган.

Аҳмад Носир Ал-Раисий узоқ вақт БАА Ички ишлар вазирлигида ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда

1337 09:05 23.05.2023

БАА: суданликларга жарима солинмайди

1272 09:31 21.05.2023

Саудия Арабистони Исроил делегациясига виза беришдан бош тортди

2001 15:30 14.03.2023

БАА Исроилдан мудофаа бўйича харидларини тўхтатди

901 19:05 13.03.2023

Ўзбекистон ва БАА Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

956 13:25 11.03.2023
« Орқага