Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Айрим маҳсулотлар импорти бўйича божлар бекор қилинди

2193

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида бир қатор маҳсулотлар импорти бўйича божларни бекор қилиш назарда тутилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, гўшт, сарёғ ва ун маҳсулотлари учун ставкалар 5% ва 20% орасида эди. Эндиликда мазкур божлар бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган эди.

Бундан ташқари 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ўсимлик мойи, кунгабоқар уруғлари ҳамда зиғир ва соя импорти, шунингдек, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш айланмасига (пахта ёғидан ташқари) ҚҚС ставкаси нолга тенглаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага