Айни пайтда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона сафида Андижон вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар тузалишни бошлади.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.
Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 85 нафарга етди.
2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда.