(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм)
Шайтон кибр-ҳавоси ва ўзини қаттиқ яхши кўргани туфайли ҳайдалди. Шайтон ўзини “Мен Одам алайҳиссаломдан яхшиман, оловдан яралганман”, дея ғурурланди. Агар дин олимлари ва солиҳ кишиларга нисбатан шунга ўхшаш муносабат қилинадиган бўлса, аслида, бу ўша инсоннинг ўзини ўзи хор қилганлиги ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум этилганлиги аломатидир. Бундай киши одамларнинг яхшилигидан маҳ-рум бўлади, бу эса “Уни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди, унга биров ёрдам қўлини чўзмайди”, деганидир. Бу каби одамлар одатда “Бизда илмига амал қиладиган бирор-бир тақволи олим қолмади”, дейдилар. Бундай баҳо беришларининг ҳақиқий сабаби шундаки, улар ҳаммани ўзларининг феъл-хўйларидан келиб чиқиб баҳолайдилар.
Ким айтган бўлса ҳам тўғри айтган экан:
“Ўзи ноқис бўлган кимсагина биродарларини ноқисликда айблайди!”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.