Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афинада ниҳоят масжид очиладими?

1860

Греция пойтахти Афинада мамлакат усмонийлар салтанатидан мустақиллика эришганидан бери илк бор расман масжид очилиши кутилмоқда. Таълим ва дин ишлари вазирлиги пойтахтдаги ягона масжид кузда очилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Тахминан 250 минг мусулмон яшайдиган Афина бутун Европада масжиди йўқ ягона пойтахт ҳисобланади. 2007 йилда таклиф қилинган масжид лойиҳаси черковнинг қаттиқ қаршилигига дуч келган эди.  

Ниҳоят, 12 йил деганда масжид қурилиши тамомланди. Давлат бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобига барпо этилган масжидда бир пайтда 350 киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг минораси ҳам, гумбази ҳам йўқ.  

Афиналик мусулмонлар шу пайтгача кичик намозхоналардан фойдаланиб келишади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

БМТ: Греция қирғоқлари яқинида "даҳшатли фожиа" юз берган 

1692 17:20 17.06.2023

Греция транспорт вазири истеъфога чиқди

744 12:42 02.03.2023

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди

767 09:49 01.03.2023

Греция Фуқаро мудофааси вазири бирдамлик юзасидан Туркияга ташриф буюрди

914 18:05 10.02.2023
« Орқага