Кеча, 7 июнь куни Греция пойтахти Афинада узоқ кутишдан кейин илк масжиднинг қурилиши тамомланди. Бироқ ҳали масжидни бошқариш учун раҳбарият тайинланмагани туфайли масжид тўлақонли фаолият кўрсата олмайди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, масжиднинг очилиши маросимида Греция таълим ва дин ишлари масалалари вазири Костас Гавроглу иштирок этди. Вазир масжидда намоз ўқишни бошлаш сентябрь ойига мўлжалланганини, бироқ августда бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
Афинадаги илк масжиднинг минораси ва гумбази йўқ, шунингдек, бу ерда овоз кучайтиргич ҳам ўрнатилмаган. Масжидда бир пайтнинг ўзида жами 350 киши (300 эркак ва 50 аёл) намоз ўқиши мумкин.