Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Юзлаб ортодоксал яҳудийлар сиёсий бошпана сўраб Эронга кўчиб ўтмоқчи

4820

Исроил ҳукумати «Лев Тахор» ультраортодоксал мазҳабининг ўнлаб яҳудий оилаларига Эронга бошпана сўраб, кўчиб кетишини тақиқлаб қўйди.

«Исроил ва Қўшма Штатлар Теҳрон уларни гаров сифатида фойдаланишидан қўрқиб, экстремистик ультраортодоксал мазҳабининг аъзоларини Эронга кўчиб ўтишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилмоқда», - деб ёзади Times of Israel нашри ва мазкур анти-сионистик гуруҳ 2018 йилда сиёсий бошпана сўраганини қайд этган.

Ҳужжатда айтилишича, 2019 йилда АҚШ федерал судига тақдим этилган ҳужжатлар, Ҳасидийлар жамоасининг раҳбарлари Эрондан сиёсий бошпана сўраганини ва Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Ҳоманаийга қасамёд қилганини кўрсатган.

Ynet ахборот сайтининг хабар беришича, асосан Гватемалада жойлашган юзлаб ушбу гуруҳ аъзоларини Гватемала аэропортида кўришган. Улар, катта эҳтимол билан Курдистон-Эрон чегарасига кетаётган, деган тахминлар бор эди.

Хабарда айтилишича, уларнинг қариндошлари Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, оилаларини тарк этишининг олдини олиш учун зудлик билан гватемалалик ҳамкасблари билан боғланишни сўраган.

Хабар қилинишича, Гватемала ҳукумати гуруҳ аъзолари бўлган  АҚШнинг бир қанча фуқароларини ҳибсга олган.

«Шалит билан тузилган битим, бу билан таққосланганда болалар ўйинига ўхшайди», дейишди қариндошлари, 2011 йилда Хамас билан тузилган битимга ишора қилиб. Ўшанда Исроил 1027 фаластинлик маҳбусни исроиллик аскар Гилад Шалит эвазига озод қилган эди.

Манба:

 

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР:

AҚШдаги яҳудийлар ҳам Исроилга қарши намойишга чиқишмоқда

Яҳудий етакчилари уйғур мусулмонларининг геноцидини Холокост билан тенглашди

Фаластинни қўллаб-қувватлайдиган яҳудийлар борлигини биласизми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рўза ибодати бошқа динларда

1330 16:30 27.03.2023

АҚШ Олий суди: Яҳудий университети ЛГБТ гуруҳини тан олиши керак... Навбат мусулмонларгами?

2174 16:10 29.09.2022

Тунис вазири Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги айбловларни рад этади

965 08:17 27.05.2022

Латвия яҳудийларга товон тўлайди

1929 13:35 12.02.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

6611 19:49 11.12.2021

Мустафо Шентоп: «Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди янада кўпроқ яҳудийлаштирилмоқда»

1904 16:40 10.12.2021
« Орқага