Ҳар йили 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни сифатида юртимиз миқёсида кенг нишонланиши уларга бўлган ҳурматимизнинг кичиккина белгиси десак адашмаймиз. Юртимизда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар сони қанча эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Бу борада давлат статистика қўмитасининг 2021 йил январь ойидаги ўрганишлар натижасига кўра республикамизда жами 664 771 нафар педагоглар фаолият юритмоқда. Шундан 477 775 нафари аёллар, 186 996 нафари эса эркаклардан иборат. Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича тақсимлаганда мактабгача таълим ташкилотларида – 106 814 нафар, умумтаълим муассасаларида – 508 250 нафар, академик лицейларда – 3693 нафар, касб-ҳунар мактабларида – 6466 нафар, коллежларда – 3685 нафар, техникумларда – 3193 нафар, олий таълим ташкилотларида – 32 070 нафарни ташкил этмоқда.