Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Юртимизда Исломий молия тизимини жорий этиш муаммолари

2472

Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини Ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этишини инобатга олсак, Исломий молия тизимини жорий этиш замон талаби эканлиги маълум бўлади. Бироқ хозиргача исломий молия тизимини жорий этиш кечиктириляпти. Нега? Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Нодир Тилаволдиев ўз фикрларини билдирган:

“Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам мамлакатимизда Исломий молия тизимини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келгани алоҳида таъкидланган эди. Чунки эътиқодимиз, қадриятларимиздан келиб чиқиб, аксарият тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун амалдаги кредитлаш хизматидан фойдаланишни исташмайди”- шундай фикрлар билдирди.

Ҳақиқатдан ҳам Ислом иқтисодиётининг асосий мақсадларидан бири сермаҳсул жамият барпо қилиш бўлиб, бунга ҳалол меҳнатни рағбатлантириб ва ҳалол маблағни йўналтириш кўзда тутилади. Нодир Тилаволдиев ўз нутқида дунё капитал бозорида, айниқса, ғарбда тез ривожланаётган Исломий молия тизимини жорий этиш орқали Ўзбекистонда ҳам капитал бозори жозибадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, шундай деди:

“Жорий йилги Давлат дастурида Исломий молиявий хизматларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш масаласи ўрин олмаган бўлсада, “Миллий тикланиш” партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ манфаати ва мамлакат ривожига хизмат қилувчи муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш, бу борада янги қонун лойиҳаларини тайёрлаш, мавжудларини такомиллаштириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгиланган. Чунки ҳали бу бўйича қилинадиган ишлар кўп. Шу маънода, партия мазкур соҳада самарали, тўғридан-тўғри қонун ҳужжатларини қабул қилинишида фаол иштирок этиб, барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди”.

Демак хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Давлат дастурида Исломий молиявий хизматларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш масаласи ўрин олмаган, шунинг учун ҳам бу ишларни жорий этиш кечикмоқда. Лекин умид қиламизки яқин йиллар ичида бу муаммолар ҳал бўлади ва юртимизда ҳам Исломий молиявий хизматлари амалга оширила бошлайди.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 Ислом молияси афсонами? 

1476 13:40 10.07.2022

Ислом молияси қимматли қоғозлари — Сукук бўйича қонуний асос яратилмоқда

1064 14:30 01.07.2022

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

1295 10:39 24.05.2022

Ислом молия муассасаларининг шариат кенгашлари йиғилиши ўтказилади

1430 10:35 15.05.2022

Ислом молиясининг Ўзбекистон учун аҳамияти — Ислом тараққиёт банки ходими билан суҳбат

1421 16:05 11.04.2022

Рамазонни муваффақиятли ўтказиш учун молиявий маслаҳатлар

1987 19:30 01.04.2022
« Орқага