“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 27 февралдан эътиборан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадинага авиқатновларни вақтинчалик тўхтатганини маълум қилди.
Ушбу қарор Саудия Арабистони ҳукуматининг 25 давлат, хусусан, Ўзбекистон фуқароларининг келишига муваққат тақиқ қўйгани билан изоҳланди. Саудия Арабистони ўз навбатида тақиқ COVID19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқлигини билдирган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Саудия Арабистонидаги юртдошларимизни қайтариб олиб келиш учун бир нечта рейсларни амалга оширади.