Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Твни ўчиришни унутманг!

5041

Шу кунларда твни ёқсангиз фақат ёлғонга рўпара бўласиз. Ўта юқори зарурат бўлмаса, тв кўрманг, заҳарланманг, ўзингизни заҳарлашларига йўл қўйманг.

9 май атрофида тв экранларидан Кремль пропаганда каналлари ва уларга охирги пайтда негадир қўшилиб жўр бўлаётган ўзбек телевидениесидан қанақадир ғалаба байрами ҳақида тўқилган афсоналар янграшдан тўхтамайди. 

50 млн.одам қирғинбарот бўлган урушда ғалаба бўлиши мумкинми? Икки қатор ўрисча билмайдиган Тошмат Москва остонасида, Эшмат эса Зеелов тепаликларида кимнинг манфаатлари учун қурбон бўлган? Урушнинг биринчи кунларида советлар томонидан 1939 йилда босиб олинган Польша ҳудудида асирга тушган Аҳмат нима учун Сталин ўлгунича қамоқда ўтирган? Тасодиф туфайли ҳокимиятга чиқиб олган йигирманчи асрнинг иккита энг катта маймунининг касал хоҳишлари қарама-қаршилигида ўзбекистонликлар чиқим материали бўлган экан, бу шармандалик байрам бўлиши мумкинми?

Эринмасангиз, масалан рус тарихчиси Виктор Суворовнинг "Ғалаба сояси" (Тень победы) ёки "Сўзимни қайтиб оламан" (Беру свои слова обратно) китобларини топиб ўқинг.

Ўқишга тоқатсизроқ ёки йиғлашга мойилроқ бўлсангиз  "Franz + Polina" фильмини кўринг.

Ва албатта телевизорни ўчиришни унутманг. У ерда рост гапиришмайди.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Diyonat” телеканали таътилдаги болалар учун янги дастурлар тайёрлади 

1268 17:45 18.06.2022

Бугунги манқуртлар

1581 19:35 08.06.2022

«Турмуш ўртоғим сериалдаги қизни севиб қолди» ёхуд вақтимизни ўғирловчи «эрмак»лар

1837 14:39 08.06.2022

Хушхабар: бугун янги маърифий телелойиҳа бошланади

2300 17:30 13.01.2022

"Ниқоб" таққан эркак ёхуд телеканалларда ўзбекчилик қолмаган(ми?)

6405 13:05 06.10.2021

Телевизор кўришнинг инсон онгига таъсири ҳақида олимлар фикри

1951 16:00 26.05.2021
« Орқага