Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: султон Абдулҳамидга суиқасд уюштирилди

5827

1905 йилнинг 21 июлида Истанбулда усмонийлар султони Абдулҳамид II га суиқасд уюштирилган эди. Суиқасд “Ҳамидия” масжидининг олдида содир бўлди. 

Шарқий Анадолу ҳудудида мустақил арман давлати барпо этишни истаган “Арман инқилобий федерацияси” деб аталувчи радикал гуруҳ султон Абдулҳамидни ўлдиришни режалаштирган эди.

Бунинг учун 120 килограмм портловчи модда бир от аравага жойлаштирилди, султоннинг масжиддан ўз аравасигача қанча вақтда (1 дақиқаю 42 сония) етиб бориши ҳисоблаб чиқилди. Портлашнинг таъсирини орттириш учун портловчи моддага металл парчалари аралаштирилди. 

Бироқ шайхулсилом Жамолиддин Афандининг савол сўраши туфайли султоннинг масжиддан ташқарига чиқиши кечикди ва у портлашда ҳеч қандай зарар кўрмади. Портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 58 киши яраланди. 

Суиқасдни уюштиришда етакчилик қилгани аниқланган Бельгия фуқароси Эдвард Жорис икки йиллик ҳибсдан кейин озодликка чиқарилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Саҳобанинг қабри қандай топилган?”

4040 17:24 29.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Маликалар бойлигини Европадаги саройларга сарфламаган...”

5389 19:21 27.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

4668 18:05 21.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

8869 20:25 19.11.2021

Султон Абдулҳамидхоннинг бойлиги  

6266 16:30 23.06.2020
« Орқага