Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор…

2916

Исломда ҳеч бир амал беҳикмат жорий қилинмаган. Дақиқа нуқталаригача ўрганган сари жуда катта сир асрорни англаймиз, Аллоҳнинг синоатини очаверамиз…

Аллоҳнинг каломи Қуръони карим эса ҳаётимиз тамал-тожидир. Унда ҳаётимиздаги барча масалалар ечими мужассамланган. Аллоҳ ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Ва У Сизга барча сўраган нарсаларингизни берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмасизлар” («Иброҳим» сураси 34-оят).

Қуйидаги кундалик ҳаётимизда содир бўлган воқеани бугун сизларга илиндим:

«…бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўя олмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди.

Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди… У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди… Касаллик сабаби аниқланди… Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун, текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди: “Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман. Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан. Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди…”

Камина эса ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор. Биз эса оддигина кўринган, аслида эса Аллоҳнинг мана шундай буюк ҳикматлари олдида ҳамиша ожизмиз.

Манбалар асосида Тошкент Ислом институти “Тиллар” кафедраси мудири Д.Насиров тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсизми?

1886 18:25 19.06.2023

Таҳоратдаги тартиб бузилса…

5746 09:25 10.05.2023

Таҳоратда бурунни чаймасам бўладими?

2733 12:20 04.04.2023

Ҳожатхонада истинжо қилса бўладими?

5194 17:35 09.03.2023

Таҳорат ва намоз фазилатлари

2104 12:10 30.09.2021

Поклик ҳақида

8786 16:00 17.04.2021
« Орқага