Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Судандаги мухолифат: «Мамлакатда янги инқирозни бошлаб берадиган ҳарбий инқилоб керак эмас»

1462

Суданда ишчилар уюшмаси ва мухолифат партиялар иттифоқ ҳар қандай ҳарбий инқилобга қарши эканларини ва бу мамлакатни янги инқироз сари бошлашини эълон қилдилар. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Судандаги «Судан овози», «Миллий бирлашма» ва «Демократик итифоқ бирлашмаси» уюшма ва партиялари берган муштарак баёнотда мамлакатдаги инқирозни ҳарбий инқилоб йўли билан бартараф қилишнинг имкони йўқлиги айтилган.

Баёнотда: «Умар Башир ҳокимиятга 1989 йилда ҳарбий тўнтариш йўли билан келди ва у Судандаги сурункали сиёсий инқирознинг сабабчиси ҳисобланади… Инқирознинг Эркинлик ва ўзгариш декларациясига мувофиқ ҳукуматни фуқоролик ҳокимиятига топширишдан ўзга ечими йўқ», дейилган.

Душанба куни уюшмалар ва мухолиф партиялар мамлакатни 4 йил давомида бошқарадиган ўтиш даври ҳукуматини, мазкур ҳукумат тузилгунга қадар эса ўтиш даври кенгашини тузишга чақирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳайит кунлари Суданда можарони тўхтатишга чақирди

943 15:50 22.06.2023

Женевада Судан халқига ёрдам масаласи муҳокама қилинади

595 16:12 17.06.2023

БАА: суданликларга жарима солинмайди

1272 09:31 21.05.2023

Судандаги уруш: бир ой ичида юзлаб киши ҳалок бўлди

1139 14:53 17.05.2023

Суданда уч кунлик сулҳ эълон қилинди: бироқ унга амал қилиняптими?

1426 09:30 25.04.2023

«Вагнер» Судандаги исёнчиларга ракеталар етказиб бермоқда

990 09:32 23.04.2023
« Орқага