Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сингапур: тиббиёт ходималарининг ҳижобда ишлашига рухсат берилади

1685

Айни пайт Сингапур соғлиқни сақлаш тизимида мусулмон ходималарнинг ҳижобда ишлашига рухсат йўқ, бироқ бу тақиқ ноябрь ойидан бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ли Сянь Лун маълум қилди, дея хабар бермоқда The Straits Times нашри.

Ушбу қарор тиббиёт секторида меҳнат қиладиган етти минг муслимани қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

«Умуман олганда, мусулмонлар жамоаси ҳукуматнинг форманинг дунёвий бўлиши кераклиги ҳақидаги позициясига тушуниш билан ёндашади. Бироқ бизнинг миллий ва диний жамоалар бўйича сиёсатимиз уларнинг эҳтиёжларини эътиборга олиши зарур», – деди бош вазир.

Ли Сянь Лун ҳижоб муслималар эътиқодининг муҳим қисми эканлигини, охирги йилларда расмий учрашувлар ва иш жойида рўмолли аёллар сони кўпайганини айтиб ўтди. Ҳукуматнинг ҳижоб ҳақидаги қарори фақатгина соғлиқни сақлаш секторига тегишли. Бошқа соҳаларда диний мансубликни билдирмайдиган форма кийиш мажбурлигича қолмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сингапур: ғалати жарималар мамлакати

4358 18:25 25.05.2023

Давлат хизмати Сингапур тажрибаси асосида ривожлантирилади

1157 20:15 17.01.2023

«Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги уфқлари»

1247 12:06 17.01.2023

Қозоғистон Сингапур билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

739 16:25 17.08.2022

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг самолёти техник носозлик баҳонасида Тайванга қўнишга уриниши мумкин

1158 16:55 01.08.2022

Шри-Ланканинг “қочоқ” президенти Сингапурдан паноҳ топмоқчи

950 13:15 14.07.2022
« Орқага