Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганларини ёзадилар:
Шайтон бизнинг шундай душманимизки, у ҳеч қачон пора қабул қилмайди. Қолган душманлар эса шундай бўладики, агар бирор ҳадя, совға ва пора берилса, у ҳолда мулойим бўлади ва душманликни тарк қилади. Агар хушомад қилинса, уни ҳам қабул қилади. Лекин шайтон шундай душманки, у на порани қабул қилади ва на хушомадни қабул қилади. Бир кун ўтириб, унга хушомад қиламиз ва у бизни тарк қилади деб ҳеч ким айта олмайди. У ҳеч қачон инсонни тарк қилмайди. Чунки у иймоннинг қароқчисидир. Шайтон ҳар доим: “Мен инсонни қандай қилиб иймондан маҳрум қилсам” деган ҳаракатда бўлади.
"Хутбаатэ фақир" китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси