Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси Сенат биносида бўлиб ўтади

1824

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 80,12 фоиз овоз олган Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган эди. ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев расман 6 ноябрь, шанба куни ўз лавозимига киришади.

Маълум қилинишича, инаугурация Сенатнинг (парламент юқори палатаси) янги биносида бўлиб ўтади, уни безаш ишлари эндигина якунланмоқда. Охирги марта бу каби маросим 2016 йил 14 декабрда маросим Қонунчилик палатаси (парламент қуйи палатаси) биносида бўлиб ўтган.

«Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси шанба куни бўлиб ўтади. Унда парламентнинг юқори ва қуйи палаталари аъзолари ҳамда республика ҳукумати аъзолари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этиши кутилмоқда», — дея иқтибос келтирилади хабарда.

Маросимда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топшириши кутилмоқда. Қасамёд қабул қилганидан сўнг унга шу йил октябрь ойида таъсис этилган президентлик ҳокимиятининг ўзига хос белгилари — кўкрак нишони ва штандарти ҳам топширилади.

Маълумот учун: инаугурация (лотинча inauguro — бағишлайман) давлат бошлигининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев марҳум икки шайх ҳазратларини мукофотлади

3286 21:30 27.06.2023

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

1683 22:05 20.04.2023

Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти ас-Сиси ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

993 20:15 27.03.2023

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

764 18:55 27.03.2023

Ўзбекистон Президенти Физулига боради

1153 16:50 24.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди

999 17:25 15.03.2023
« Орқага