Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

2352

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиқдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев марҳум икки шайх ҳазратларини мукофотлади

3286 21:30 27.06.2023

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

1683 22:05 20.04.2023

Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти ас-Сиси ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

993 20:15 27.03.2023

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

764 18:55 27.03.2023

Ўзбекистон Президенти Физулига боради

1153 16:50 24.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди

999 17:25 15.03.2023
« Орқага