Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Оролбўйи муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак»

1061

Айни дамда Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган Мўйноқ аэропортида Ш.Мирзиёев фаоллар билан суҳбатлашмоқда.

«Қорақалпоғистоннинг 2 миллионлик аҳолисини қандай қилиб рози қилиш бизни ўйлантиради. Биринчи марта республика раҳбарлари 1 ҳафта давомида Қорақалпоғистонда бўлади. Мен ҳам қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда. Нега шимолий туманларга вилоят раҳбарларини бириктирдим? Авваламбор, «меҳр кўзда» дейди. Биргалашиб Оролбўйи муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак. Тўғри, ҳамма нарсани бугун қилолмаймиз. Биттада ҳаммаси «есть» қиладиган давлатнинг ўзи йўқ. Лекин режа тузиб энг оғир жойдан тиклаш ва ривожлантиришни бошлаймиз. 

Бу аэропорт ҳам фақат расмга тушиш учун аэропорт бўлмаслиги керак. Манфаат олиб келиши, одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиши керак. Ҳозирча Тошкент — Мўйноқ — Нукус рейси ҳафтада бир марта бўлади. Агар сизларда рейсни кўпайтириш, вақтини белгилаш бўйича талаблар бўлса, истаганингиздек қилинади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Давлат раҳбари суҳбат чоғида агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўланишини айтди. Агар улар Мўйноққа келиб ишласа устама, икки баравар бўлишини алоҳида таъкидлади.   

Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев марҳум икки шайх ҳазратларини мукофотлади

3286 21:30 27.06.2023

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

1683 22:05 20.04.2023

Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти ас-Сиси ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

992 20:15 27.03.2023

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

764 18:55 27.03.2023

Ўзбекистон Президенти Физулига боради

1153 16:50 24.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди

999 17:25 15.03.2023
« Орқага