Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуёш электростанцияси қурилади

2335

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита фотоэлектр (қуёш) станциялари (ФЭС) қуриш мақсадида инвесторлар ўртасида танлов эълон қилинди.

Танлов ташкилотчилари Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобланади.

Мазкур ФЭСлар бўйича алоҳида ишларни бажариш, молиялаштириш, қурилиш ва ишга тушириш ҳамда эгалик қилиш (PV) борасида битта ёки иккита ёхуд хусусий сектордан иборат мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар (IPP) консорциум танлаб олиниши режалаштирилган.  Ҳар бир ФЭСнинг қуввати қарийб 200 МВт бўлиши тахмин қилинмоқда.

Қайд этиш керакки, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ФЭС қурилиши Ўзбекистон Ҳукуматининг қайта тикланувчи энергия манбаларини яқин 10 йил ичида 5 ГВт га етказиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

Ушбу мақсадда Халқаро молия корпорацияси (Жаҳон банки гуруҳи) қуввати 900 МВтгача бўлган қуёш энергияси лойиҳалари бўйича тендерларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш учун етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуёш билан бировнинг иши йўқ, ойни эса тинч қўйишмайди

1504 13:55 24.04.2023

Қуёш фотоэлектр станцияси қуриш бўйича БАА компанияси билан келишув имзоланди

1697 19:55 12.07.2021

Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этилади

2054 18:25 03.06.2021

Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди

2113 10:30 24.04.2020

Ўзбекистонда уйларга қуёш станцияси ўрнатилади

3276 14:40 01.02.2020
« Орқага