Кувайт парламенти томонидан маъқулланган янги қонун лойиҳаси юз минглаб Ҳиндистон фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.
Душанба куни Кувайт Миллий Ассамблеяси томонидан қабул қилинган қонунга кўра, ҳиндлар Қувайт аҳолисининг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этмаслиги керак.
Айни пайтда мамлакатда 1,45 миллион ҳинд яшайди, бу аҳолининг 30 фоизини ташкил қилади. Натижада, жорий йилнинг охирида қонун кучга кириши билан, 800,000 Ҳиндистон фуқароси мамлакатни тарк этишга мажбур бўлиши мумкин.
Нефт нархининг пастлиги ва қатъий карантин чоралари Қувайт иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди, бу ҳукуматни мамлакатда муҳожирларнинг сонини камайтиришга ва кувайтликлар учун кўпроқ иш жойларини яратишга ундади.
Кувайт фуқароларининг ўзлари аҳолининг атиги 30 фоизини ташкил қилади, чет элликларнинг умумий сони эса 3,4 миллионни ташкил этади.
Якшанба куни "Kuwait Times" газетаси парламент спикери Марзуқ ал-Ганемнинг “қонун лойиҳаси саводсиз ёки фақат ўқиш ва ёзишни биладиган 1,3 миллион ишчининг ўрнига малакали ишчиларни жалб қилишга ёрдам беради” деган сўзларини келтирган.
Ал-Ганемнинг сўзларига кўра, янги қонун лойиҳаси ҳар йили корхоналарга ёллашиниши мумкин бўлган муҳожирларнинг сонига чеклов қўяди ва уларнинг ихтисослигига асосланган қоидаларни ўз ичига олади.
Ўтган ой Кувайт Бош вазири Шайх Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳ ҳам изоҳлар билан чиқиб, муҳожирларнинг сонини аҳолининг 70 фоизидан 30 фоизгача қисқартиришга ваъда берганди.
Қонун қачон кучга кириши номаълум, аммо хабарларга кўра, Кувайт парламенти ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни шу йилнинг октябр ойигача, мамлакатда 2020 йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари вақтида якунлаш ниятида.
Умуман олганда, бу ҳам пандемия дунёни қандай ўзгартираётганини яна бир далилидир, хусусан Форс кўрфази минтақаси – сўнгги вақтларда Ҳиндистон аҳолиси томонидан эгалланиб, уларнинг тиллари, ибодатхоналари ва бошқа нарсалари билан тўлаётган регионга айланаётган эди. Катта тозалаш ишлари нефтга кўпроқ боғлиқ бўлган, иқтисодиёти бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўраётган мамлакат Кувайтдан бошланиши ажабланарли эмас.