Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

1396

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур фармон лойиҳаси «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида фуқароларнинг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида қўшимча дам олиш куни белгилаш таклиф қилиняпти.

Жумладан, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:

  • 14 май—жума;
  • 2 сентябрь — пайшанба;
  • 3 сентябрь — жума;
  • 31 декабрь —жума.

2021 йилда дам олиш кунлари:

  • 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
  • 17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
  • 24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилади.

Бундан ташқари, фармоннинг 3-банди, иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади: 

2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ҳам дам олиш куни деб эълон қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

933 09:18 02.07.2022

Дам олиш кунлари жамоат транспорти қандай ишлаши белгиланди

1154 08:42 17.03.2022

Ўзбекистон аҳолиси Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

1961 09:35 09.03.2022

Россияда мусулмонлар жума куни дам олиши мумкинми?

2208 18:05 09.12.2021

Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олинади

2382 06:00 17.08.2021

Россияликлар 10 кун узлуксиз дам олади

2519 21:00 24.04.2021
« Орқага