Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуръони Карим маъноларининг серб тилидаги биринчи таржимаси Ал-Азҳар вакилига ҳадя қилинди

1098

Ал-Азҳарнинг Қоҳирадаги вакили Муҳаммад ал-Давини душанба куни Ал-Азҳар исломий марказининг офисида Сербия ташқи ишлар вазири Микола Слаковични қабул қилди. 

Муҳаммад ал-Давиний Сербиядаги имомлар учун Ал-Азҳарнинг мўътадилликка асосланган ўқув дастурларини ташкил этишга тайёр эканини билдирди. Ал-Азҳар Европа ва Ғарбда исломнинг ҳақиқий қиёфасини тарқатиш мақсадида Европадаги мусулмонлар жамоасининг имомлари билан алоқаларни давом эттирмоқда.

Шунингдек, Сербия Ташқи ишлар вазири учрашувда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Сербиядаги мусулмон жамоалари билан ўзаро алоқада бўлишини айтди.

Ташриф якунида ал-Давини Сербия ташқи ишлар вазирига инглиз тилидаги китобни совға қилди, Сербия расмийси эса унга XIX асрдаги Қуръони Карим маъноларининг биринчи сербча таржимасини ҳадя қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жавҳар ас-Сақалий –Ал-Азҳарга асос солган қул

2696 16:20 29.03.2023

Турли мамлакатларда Рамазон ойида ифторлик пайти (фотожамланма)

2082 15:05 28.03.2023

«Ал-Азҳар» Швеция ва Голландия маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди

1658 09:02 26.01.2023

Муҳаммад Хузарий – Ислом тарихининг буюк олими

1070 08:49 13.11.2022

Ўзбекистон — Миср: икки мамлакат халқларини иймоний биродарлик, бир дин ва мазҳаб чамбарчас боғлаб туради

946 16:20 18.10.2022

Ал-Азҳар раҳбарига биринчи аёл маслаҳатчи тайинланди

933 12:40 22.09.2022
« Орқага